ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ғайрат Фозилов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тегишли қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.
Фозилов 2015-2017 йилларда ҳам ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган эди. 2017 йилда у Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.