ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Содиқ Тошбоев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорга имзо чекди.
Қўмита хабарига кўра, шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Аҳмедов Абдуғофур бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.
Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.