Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди

Давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журналини юритиш ушбу агентликка ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази негизида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ташкил этилди.
Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журналини юритиш Маданий мерос агентлигига ўтказилади.
Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича Маданий мерос агентлиги буюртмачи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилгани хабар қилинган эди.