Тошкент метроси учун 10 та Россия поездларини харид қилиш қанчага тушади

Россиядан ўнта метро поездини сотиб олиш Ўзбекистонга 52,85 миллион еврога тушади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Тошкент метрополитени учун Россиядан ўнта метро поездини сотиб олиш республикага 52,85 миллион еврога тушади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Тошкент метрополитени” УК “Иннопром” доирасида Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ билан ўнта метро поездни (40 та вагон) харид қилиш тўғрисида шартнома имзолаган.
Россия Ўзбекистонга яна 10 та метро поезд етказиб беради
Шартнома қиймати - 52,85 млн евро. Харид “Ривожланиш ва ташқи иқтисодий ишлар банки” давлат корпорацияси (30,40 млн евро) ва Россиянинг экспорт-импорт банки (22,40 млн евро) кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.
“Лойиҳа доирасида жалб қилинган кредитларни қайтариш, шунингдек, улар бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”, - дейилган хабарда.
Дастлабки 5 та метро поездлари (4-вагонли) мамлкатга шу йилнинг ёз ойида олиб келинади. Қолганларини 2021 йил охиригача олиб келиш режалаштирилган.