Самарқанд вилоятида коронавирус билан касалланганлар сони ортяпти

Кеча аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (93) ва Самарқанд вилоятида (16) қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда 133 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Касалланган сони 83 935 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (93) ва Самарқанд вилоятида (16) қайд этилган. Қолган ҳудудларда 1-4 тагача аниқланган.
Қайд этиш жоизки, Тошкент шаҳри ва вилоятидан кейин Самарқанд вилоятида кейинги кунларда бошқа ҳудудларга қараганда коронавирус ҳолатлари кўпроқ аниқланмоқда. Масалан, 4 апрель куни 11 кишида, 3 апрель куни 8 кишида аниқланган эди. Бу бошқа ҳудудлар билан таққосланганда кўпроқ.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 84 минг нафарга яқинлашмоқда
Мамлакатда жами 81 881 (+118) киши касалликдан соғайган.
Шунингдек, кеча 1 нафар бемор вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 632 нафарга eтган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1422 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.