Россия Ўзбекистон газ-транспорт тизими модернизацияси учун 618 млн $ қарз ажратиши мумкин

Томонлар 618 миллион долларгача синдициялаштирилган кредитни ташкиллаштириш имкониятини кўриб чиқишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Ўзбекистонга газ-транспорт тизимини янгилашга 619 миллион долларгача кредит тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси хабар қилди.
Таъкидланишича, Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги (ЭКСАР), Газпромбанк, Ўзбекистон Молия вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром” доирасида республикадаги газ-транспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришган.
Ўзбекистон газ қазиб олишни камайтирди, нефтни эса кўпайтирди
“Томонлар 618 миллион долларгача синдициялаштирилган кредитни (бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш – таҳр.) ташкиллаштириш имкониятини кўриб чиқишмоқда. Битимда ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон молия институтлари иштирок этади”, - дейилган Sputnik нашрига тақдим этилган хабарда.
ВЭБ.РФ раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси Даниил Алгульян ВЭБ.РФ Россия маҳсулотларининг Ўзбекистон нефть-газ секторида савдоси ривожланиши учун шароит яратишини маълум қилди. Синдициялаштирилган кредитнинг камида 50 фоизи Россия экспорт маҳсулотлари ва хизматларининг етказиб бериш тўлови учун ишлатилади.