ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирусга қарши Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Берик Уали хабар қилди.
“Бугун давлат раҳбари “Спутник V” вакцинасини олди. Эмлангандан кейин унинг аҳволи яхши. Ҳеч қандай ножўя таъсирлар йўқ. Президент фақат Қозоғистон фуқароларини эмлаш ва жамоавий иммунитет шаклланиши коронавирус устидан ғалаба қозонишга, барча чекловларни олиб ташлашга, фуқароларнинг одатий ҳаёти ва иқтисодий фаолиятни тиклашни таъминлашга имкон беришига ишончи комил”, - дея ёзган Уали Facebook᾽да.
Унинг сўзларига кўра, президент Қасим-Жомарт Тоқаев яна бир бор фуқароларни биринчи имконият пайдо бўлиши билан эмланишга чорлаган.
Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш 1 февралдан бошланган. 15 февралдан эса эмлаш учун Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинасидан фойдаланила бошланган.