Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди

Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
У 1979 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, маълумоти олий – ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Самарқанд тумани прокуратурасида бошлаб, 2019 йилдан буён Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Боёвут тумани ҳокими лавозимига аёл киши тайинланди
Сойипова Самарқандда ягона, республикада эса туман прокурори сифатида фаолият курсатаётган икки нафар аёлнинг бирига айланган.
Ҳозирда Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори лавозимида хизмат кўрсатиб келмоқда.