Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ: 2025 йилгача стратегия режаси тасдиқланди

ЕОИИ 2025-йил стратегиясини амалга ошириш режаси маъқулланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши Стратегия-2025ни амалга ошириш режасини маъқуллади, деб хабар беради ЕИК матбуот хизмати.
Декабр ойида Евроосиё иқтисодий интеграциясини келгуси йиллар учун ривожлантириш йўналишлари ЕОИИ аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан тасдиқланганди.
Вазифаларнинг аксарияти 2023 йилга қадар бажариш режалаштирилган.
2021 йил охирига қадар қуйидагилар амалга оширилади:
ЕОИИнинг техник регламентларини ишлаб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритиш;
мувофиқлик сертификатлари ва декларацияларининг электрон шаклларига ўтиш учун базани тайёрлаш;
“Рақамли техник регламент” лойиҳасини амалга оширишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ЕОИИда юкларни транзитининг ягона тизимини ривожлантириш тўғрисида халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш;
кредит маълумотлари алмашинуви тартиби тўғрисида халқаро шартномани имзолаш.
Бундан ташқари, шу йилда дунёнинг турли давлатларида "яшил" иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш тажрибасини таҳлил қилиш, ЕОИИ таълим соҳасида ягона ахборот порталига қанчалик эҳтиёж борлигини аниқлаш, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма ташаббус ва ҳамкорлик лойиҳалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати бўйича йиғилиш бўлиб ўтади
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон ЕОИИнинг тўлақонли аъзолари. Кузатувчи-давлатлар Ўзбекистон, Куба ва Молдова.
ЕОИИ комиссиясида Ўзбекистон вакили - Шуҳрат Шукуров. Унгача у Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.