Чеченистонда Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш тажрибасига қизиқиш билдирилди

Чеченистонда “Имомлар юртига саёҳат” номли тақдимот ўтказилди ва бу мезбонлар эътирофига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Чеченистон республикасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Грозний шаҳрида ўтган тақдимот маросимида сўнгги йилларда мамлакатда туризм соҳаси ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг Чеченистон Ҳукумат раиси ўринбосари Джанбулат Умаров икки мамлакат раҳбарлари олиб бораётган оқилона сиёсат ва мамлакатлараро дўстона алоқаларни эътироф этди.
Бундан ташқари, Чеченистон туризм вазири Муслим Байтазиев ўзбек халқи билан узоқ тарих уларни боғлаши қувонтиришини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади
“Яқин йиллардагина туризмни ривожлантира бошлаган республика сифатида Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш биз учун жуда муҳим”, - деди Байтазиев.
Шунингдек, у Ўзбекистон ва Чеченистон туроператорлари B2B форматида учрашувлар доирасида янги туристик йўналишлар ва турмаҳсулотлар ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатлик ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга келишиб олишганини қўшимча қилди.