Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига янги директор тайинланди

Жамшид Абдусаламов Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Жамшид Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди. Ҳукуматнинг тегишли қарори 3 апрель куни имзоланган.
Абдусаламов 2019 йилдан бери Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2021 йил мартида Жамшид Абдусаламов ўрнига Тошкент вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига лавозимига Нажмиддинхўжа Шарипов тайинланган. Шарипов бунга қадар Монополияга қарши курашиш қўмитасига раислик қилиб келаётган эди.