Россия Тошкент шаҳрига коммунал хўжалик техникаси етказиб беради

Лойиҳа Россия экспортни қўллаб қувватлаш дастури доирасида ажратилган кредит ҳисобидан амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россия корхоналари Тошкент шаҳрига коммунал хўжалик техникаси етказиб беради. Бу ҳақидаги уч томонлама шартномага Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром” кўргазма доирасида эришилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Шартномада Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ВЭБ.РФ давлат корпорацияси ҳамда “Россия экспорт маркази” иштирок этишди.
Имзоланган ҳужжатда Тошкент шаҳар коммунал хўжалик хизматларининг техника паркини янгилаш назарда тутилган. Шартнома қиймати 1,25 млрд рубл бўлиб у 130 дона техника бирлиги етказиб беришни назарда тутади.
Денис Мантуров саноатнинг асосий ўсиш драйверини айтди
Лойиҳа Россия экспортни қўллаб қувватлаш дастури доирасида ажратилган кредит ҳисобидан амалга оширилади.
Техниканинг бир қисми Ўзбекистондаги КАМАЗ билан биргаликда тузилган “UzAuto Trailer” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилади.
ВЭБ.РФ бошқармаси раиси Даниил Алгульян айтишига қараганда, ушбу соҳада Ўзбекистон Россиянинг муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб, ҳамкорлик потенциали 5 миллиард рублни ташкил қилади. Ҳамкорлик икки томонлама фойдали – Россия учун бу экспортни ошириш имконияти бўлса, Тошкент шаҳри – ишончли ва самарали техникага эга бўлади ва кўрки янада очилади.
Россия корхоналариниан Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорлиги истиқболи порлоқдир. Келажакда Тошкент билан “Ақлли шаҳар” мажмуалари борасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш имкони бор, деди РЭЦ АЖ бош директори Вероника Никишина.