ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россиянинг Пермь ўлкаси ва Фарғона вилояти икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашади. Бу ҳақида Sputnik мухбири Тошкентда бўлиб ўтаётган ИННОПРОМ кўргазмасидан хабар қилмоқда.
Шартнома келаси ҳафтада Пермь раиси ўринбосари Алексей Чибисов бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган.
"Томонлар ўзаро келишилган ҳолда, бир-бирларининг манфаатига жавоб берадиган қўшма корхоналар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкилий, молия-иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратишади", - дейилган ҳамкорлик шартномасида.
Пермь ўлкаси делегацияси ташриф доирасида Тошкентда бўлиб ўтаётган "ИННОПРОМ" - халқаро саноат ярмаркасида иштирок этади. У ерда Пермнинг IT, энергетика, қишлоқ хўжалиги, нефт машинасизлиги, саноат хавфсизлиги ва инжиниринг хизматлари кўрсатувчи 9та корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 5-7 апрел кунлари ИННОПРОМ - халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистоннинг саноат корхоналари ва бизнес-делегациялари иштирок этади.