ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда 179 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони 83 802 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Андижон, Жиззах, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларида иккитадан, Бухоро вилоятида 6 та, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида 3 тадан, Самарқанд вилоятида 11 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 14 ҳолат қайд этилган. Энг кўп Тошкентда – 131 та аниқланган.
Касалликдан жами 81 763 (+134) киши соғайган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.