Жанубий Корея парламенти спикери Ўзбекистонга келади

Пак Бён Сок Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2021 йил 5-7 апрель кунлари Корея Республикаси Миллий ассамблеяси спикери Пак Бён Сок Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Спикер Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Сок
Ташриф доирасида Пак Бён Сок Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашади.
Шунингдек, Корея маданияти ва санъати уйида Корея Республикаси фуқаролари билан учрашув, Тошкент шаҳридаги Миллий болалар тиббиёт марказига ташриф буюриш, “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гулчамбар қўйиш режалаштирилган.
Пак Бён Сок Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан ҳам танишади.