ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Тошкентда "Иннопрома-2021" саноат ва савдо кўргазмаси очилиш маросимида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сўзга чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Мантуров айтишига қараганда, ўтган йилда COVID-19 пандемияси туфайлди жаҳон иқтисоди 4,3 %га сусайган. Вазир фикрига кўра, халқаро иқтисодий ҳамкорликка коронавирусга боғлиқ чекловлар таъсир қилмаганда бундан барча ютган бўларди.
“Шу сабабли, дунё саноатининг биринчи ва энг муҳим драйвери – бу товарларнинг эркин ҳаракатланиши имконидир”, - деди Мантуров.
Россия вазирининг сўларига кўра, ўтган йилда чекловларга қарамасдан Россия ва Ўзбекистон савдо айланмаси 15,5 %га ошиб 5,8 миллиард долларни ташкил қилган. Шу билан бирга ЕОИИ га кузатувчи бўлиб кириши Ўзбекистон учун улкан имкониятлар кашф қилишини алоҳида таъкидлаю ўтди.