ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳу заридаги ахборот-коммуникация маркази (АОКА) ҳамда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати биргаликда янги телеграм ботни ишга туширди.
Фуқаролар @stopnarko_bot орқали наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ёки локация координаталари ҳақида тезкор хабар юбориш мумкин. Олинган маълмуотдан ички ишлар органлари хабардор қилинади ва наркотиклар рекламаси ўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, сзнг вақтларда Ўзбекистонда ва МДҲнинг бошқа давлатларида реклама баннерларида жойлаштирилган штрих код орқали наркотиклар савдосини ташкил қилиш ҳолатлари аниқланган эди.
АОКА ва ИИВ томонидан қабул қилинган ушбу чора ана шундай ноқонуний рекламага қарши тезкор ва самарали курашиш имконини беради.