“Аэрофлот” якшанба куни биринчи Тошкент-Москва мунтазам рейсини амалга оширади

Бу рейсдан ҳамма Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда яшаш учун гувоҳномага эга бўлган хорижликлар фойдаланишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. “Аэрофлот” авиакомпанияси 11 апрель, якшанба куни Тошкентдан Москвага (SU1891 рейси) биринчи мунтазам парвозни амалга оширади.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлимининг аниқлик киритишича, бу рейсдан ҳамма Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда яшаш учун гувоҳномага эга бўлган хорижликлар фойдаланишлари мумкин.
Таъкидланишича, Тошкент-Москва йўналишида парвоз этишда давом этаётган қолган рейслар чартерлигича қолади. Уларга чипта харид қилиш учун Россияга кириш учун асос бўлиши лозим.
Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишларига рухсат берилди
Консуллик Россия ҳукуматининг 2021 йил 31 мартдаги 814-сонли фармойиши билан Ўзбекистон мунтазам парвозлар тикланган мамлакатлар рўйхатига киритилганини эслатган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Россияга ҳаво ўтиш пунктлари орқали кириш бўйича белгиланган чекловлар Ўзбекистон фуқароларига татбиқ этилмаслиги борасида маълумот берди.