Яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Токио-2020 Олимпия ўйинларида 11 нафар бокчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг яна тўрт вакили Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмага эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Бокс бўйича жаҳон лицензион мусобақасини бекор қилгани сабаб йўлланмалар қитъалар кесимида спортчиларнинг рейтингдаги поғонасига қараб тақсимланган.
Ўзбек боксчилари дунёда тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш этишди
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Дилшод Рўзметов (-81 кг), аёллардан Райҳон Қодирова (-60 кг) ва Шаҳноза Юнусова (-69 кг) Олимпиада йўлланмаларига эга бўлишган.
Шу тариқа, Токио-2020 Олимпия ўйинларида 11 нафар боксчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Булар Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов, Бобоусмон Батуров, Фанат Қаҳрамонов, Дилшод Рўзметов, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов, Турсуной Раҳимова, Райҳон Қодирова ва Шаҳноза Юнусова.