Россияда коронавирус қурбонлари 100 минг нафардан ошди

Кеча Россия бўйлаб 357 нафар коронавирус беморлари вафот этган. Шу тариқа қурбонлар сони 100 374 нафарга етган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Кеча Россияда яна 8817 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Москва тезкор штаби хабар қилди.
Энг кўп Москва (1901), Санкт-Петербург (711) ва Москва вилоятида (598) қайд этилган.
Россияда коронавируснинг 3-тўлқини бошланди
Шунингдек, кеча Россия бўйлаб 357 нафар коронавирус беморлари вафот этган. Шу тариқа қурбонлар сони 100 374 нафарга етган.
Россияда пандемия бошланган буён жами 4 580 894 киши касалланган. Шулардан 4 204 081 нафари соғайиб кетган.