Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди

Тошкентда Яков Шапиро метронинг бешта станцияси, жумладан, “Мустақиллик майдони” ва “Буюк ипак йўли” станциялари учун паннолар тайёрлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” халқаро мультимедиа лойиҳаси хабар қилди.
Яков Шапиро
Унинг ижод намуналари Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Франция, Италия, Исроил, Япония ва бошқа давлатларда ўрнатилган. Тошкентда Яков Шапиро метронинг бешта станцияси, жумладан "Мустақиллик майдони" ва "Буюк ипак йўли" станциялари учун паннолар тайёрлади.
Бундан ташқари, ҳайкалтарош Ўзбекистон пойтахтидаги Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидов, Лал Баҳадур Шастри, Ботир Зокиров, Бухородаги Хўжа Насриддин Афанди ҳайкаллари муаллифи ҳисобланади.
Ижодкор қатор архитектура-ҳайкалтарошлик ансамбллари, жумладан, юлдузлар мавзусидаги Она Замин, Икар, Улуғбек, Циолковский, Қиролича, Гагарин ҳамда космонавт, икки карра Совет Иттифоқи қаҳрамони Владимир Жонибеков бюсти композицияси устида ишлади.