Ўзбек боксчилари рақибларини ер тишлатган кечанинг ёрқин суратлари

Тошкентда катта профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилган 8 нафар ўзбекистонлик боксчининг ҳар бир рақиби устидан устин келди.
Sputnik
1 / 11

Шаҳрам Ғиёсов мексикалик боксчини нокаутга учратиб, WBA International камарини ҳимоя қилди.

2 / 11

Мусобақада саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси жангларда рақибини ер тишлатди.

3 / 11

Кечанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳамда мажбурий даъвогар Рёсуке Иваса ўртасида кечди.

4 / 11

Аҳмадалиев камарларини муносиб ҳимоя қила олди.

5 / 11

Бешинчи раундда Аҳмадалиев зарбалар сериясини ижро этди ва ҳакам жангни муддатидан аввал тўхтатди.

6 / 11

Жангларни Иқболжон Холдоров ўзининг чиройли нокаути билан бошлаб берди.

7 / 11

"Humo Arena” муз саройида катта профессионал бокс кечасидаги Муроджон Аҳмадалиевю

8 / 11

Баҳодир Жалолов латвиялик боксчи Кристапс Зуицни 2-раунддаёқ нокаутга учратди

9 / 11
Муроджон Ахмадалиев стал чемпионом мира
10 / 11

Ўзбек боксчилари ўз ғалабалари билан миллионлаб юртдошларини хушнуд қилишди.

11 / 11

Бу билан улар Ўзбекистон дунёдаги энг кучли боксчилар диёри эканини исботлашди.

Ўзбек боксчилари фойдасига ҳал бўлган жанг натижалари:
1. Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания) – нокаут
2. Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина) – яққол устунлик
3. Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) – нокаут
4. Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания) – нокаут
5. Баҳодир Жалолов – Кристапс Зуиц (Латвия) – нокаут
6. Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго) – яққол устунлик
7. Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика) – нокаут
8. Муроджон Аҳмадалиев – Рёсуке Иваса (Япония) – нокаут