Давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади

2021 йил 1 майдан бошлаб, Ўзбекистондаги 26 та вазирлик ва марказий идоранинг раҳбар ўринбосарлари қисқартирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади.
Жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади.
С 1 мая число должностей заместителей руководителей министерств и ведомств сокращается на 40 — со 106 до 66.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.
2021 йил 1 сентябргача ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.