Бугун “Сўх” анклавида катта байрам - Фарғона вилоятининг Риштон туманигача яқин йўл очилмоқда.
Ушбу муносабат билан ўтказилган тантаналарда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва Қирғизистон президентининг Баткен вилоятидаги махсус вакили Омурбек Суваналиев иштирок этмоқда.
Энди Сўх аҳолиси Ўзбекистонгача 80км ўрнига 19 км юради. Янги чегара назорат пункти орқали ҳозирча фақат енгил автомобиллар, микроавтобуслар ва сиғими 20 кишигача бўлган автобуслар ўтказилмоқда.
Ўзбекистоннинг ушбу анклавига қисқа йўл икки давлат президентлари - Шавкат Мирзиёев и Садыр Жапаров эришган келишув туфайли очилди.
Март охирида Ўзбекистон ва Қирғизистон барча ўзаро ҳудудий тортишувларни ҳал қилишди.