Кема Сувайш каналини "кўмиб юборди". Россия дунё учун янги йўлни топди

Россияда Сувайш каналига муқобил йўл топилди. Россия бош вазирининг ўринбосари Юрий Трутневнинг сўзларига кўра, захира ягона варианти - Шимолий денгиз йўли.
Sputnik
Шимолий денгиз йўли - Россиянинг асосий Арктик юк ташиш линияси. У Кар дарвозадан Чукоткадаги Дежнев бурнига қадар чўзилган. Дунёдаги энг муҳим ва энг гавжум денгиз савдо йўлларидан бири бўлган Сувайш каналида Ever Given контейнер кемаси билан юз берган ҳолатдан сўнг муқобил йўл ҳақида ўйлашни бошлашди.
26 март куни улкан контейнер ташувчи кема Сувайш каналининг саёз жойида кўндаланг тиқилиб, кемалар ҳаракатини бир неча кунга тўсиб қўйди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу бекор туриш жаҳон иқтисодиётига миллиардлаб доллар зарар етказди.
Шимолий денгиз йўли ҳақиқатан ҳам Сувайш каналига яхши муқобил вариантми, унинг истиқболлари қандай - видеомизда.