Тошкентда COVID-19га қарши эмлаш қандай бўлиб ўтмоқда

1 апрелдан Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланади.
Sputnik
1 / 10

Сергели тумани 10-оилавий поликлиника қошидаги кундузги шифохона бўлими коронавирусга қарши эмлаш ишлари жалб этилди.

2 / 10

Аҳолига барча қулайликлар яратилган. Уларга вакцина ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

3 / 10

Эркаклар ва аёлллар учун алоҳида хоналар ажратилган.

4 / 10

Аҳоли AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан эмланмоқда.

5 / 10

Май-июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакциналарини келтириш режалаштирилган.

6 / 10

Эмлашдан сўнг кузатиш пунтклари ҳам ташкил этилган. Улар ҳам икки хонадан иборат. Аёллар ва эркак учун алоҳида. Эмланган кишилар ярим соат давомида кузатувга олинади.

7 / 10

Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

8 / 10

Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.

9 / 10

Эмлангандан сўнг кузатув хоналарида 30 дақиқа кутиб туришларига эътибор қаратиш лозим.

10 / 10

Ҳукумат Россиядан 1 миллион доза "Спутник V" вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.

Sputnik мухбири Тошкент шаҳри Сергели тумани 10-оилавий поликлиникада аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнини кузатди. Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган. Бу ерда аҳоли учун барча шароитлар муҳайё. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида хоналар ажратилган. Эмлаш хоналарида бириктирилган малака ходимлар иш олиб бормоқда.
Коронавирус инфекциясига қарши қуйидаги пунктларда эмланиш мумкин. Эмланиш ихтиёрий ва бепул.