Сўх-Риштон йўли очилади

Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. 1 апрель куни Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилган.
ЎзА хабарига кўра, бунинг учун ушбу йўналишдаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари тайёр ҳолатга келтирилди.
Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11−12 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган музокаралари қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтарган эди.
Мирзиёевнинг алоҳида топшириғи билан Хайрулло Бозоров Сўхга борди - фото
Таъкидланишича, Ўзбекистон - Қирғизистон давлат чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларининг очилиши савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва туристик оқимни кўпайтиришга хизмат қилади.
Сўх тумани юз фоиз Қирғизистон ери билан ўралган анклав ҳудуд ҳисобланади. Туман аҳолиси учун яқин йўл бўлган бу божхона чегара пости анча йиллар ёпиқлигича турган, сўхликлар вилоят марказига бориши учун узоқ йўл босиб ўтишган. Эндиликда эса қисқа масофада Сўхга кириб бориш мумкин бўлади.