Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди

Ўзбекистон қўшни республикадан гўшт маҳсулотларини олиб кириш бўйича вақтинчалик чекловларни бекор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт маҳсулотларини олиб кириш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловларни бекор қилди. Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.
"Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2021 йил 19 мартдан бошлаб Қозоғистон Республикасидан тирик паррандаларни (шу жумладан, декоратив қушлар) инкубационтухум, патлар, парранда гўшти, тухум ва бошқа турдаги паррандачилик маҳсулотлари, шунингдек қушларни сақлаш, сўйиш ва кесиш учун ишлатилган ускуналарни олиб кириш ва транзит қилиш бўйича илгари киритилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлади", - дейилган хабарда.
Қозоғистон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди
Бундан ташқари, тирик ҳайвонлар, хом гўшт ва ундан олинадиган маҳсулотлар, сут ва сут маҳсулотларини (ишлов берилмаган) олиб кириш ва транзит қилишда чекловлар бекор қилди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Акмола вилояти ва Чимкент шаҳридан генетик материал, жун, соч, ичак хомашёси, тери, шунингдек ҳайвонларни сақлаш ва сўйиш учун ишлатилган ускуналарни олиб киришга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил 25 сентябрида куйдирги касаллиги аниқланганлиги сабабли Қозоғистоннинг сут ва гўшт маҳсулотларини олиб киришга чекловлар киритганди.