ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда тожик-ўзбек чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот марказига асосан.
Жиззах шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегация вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар бир неча кун - 26-31 март кунлари давом этди.
Кун тартибида ўзбек-тожик чегарасини демаркацияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Манба айтган маълумотга кўра, музокаралар чоғида демаркация қилиш линияси лойиҳаси бўйича фикр алмашилди. Делегация вакиллари давлат чегараси чизиғида чегара белгиларини ўрнатиш вақтини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича янги баённома имзоланди, ҳозирча унинг мазмуни очиқланмади.