ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Равшанжон Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Равшанжон Насимов
© Пресс-служба ГНК Узбекистана
У бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Анваржон Ботиралиев Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2001 йилда Фарғона давлат университетини иқтисодиёт мутахассислиги, 2004 йилда Банк-молия академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Анваржон Ботиралиев
© Пресс-служба ГНК Узбекистана
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Равшанжон Насимов ва Анваржон Ботиралиев Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчисидир.
Уларни ушбу лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги фармойишга президент Шавкат Мирзиёев имзо чеккан.