ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Россияда ҳайвонлар учун коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россельхознадзор раиси ўринбосари Константин Савенковга асосан.
Ушбу вакцина "Карнивак-Ков" деб аталади ва уни оммавий ишлаб чиқариш 1 апрелдан бошланиши мумкин. Унинг клиник синовларида кўплаб ит, мушук, тулки, норка ва бошқа ҳайвонлар иштирок этган.
"Синов давомида вакцина зарарсиз экани ва ҳайвонларда 100% коронавирусга қарши иммунитет ишлаб чиқилгани қайд этилган. Ҳайвонларда иммунитет ўртача 6 ойгача сақланиб қолади", - деди мутахассис.
"Карнивак-Ков" бугунги кунда дунёда ҳайвонлар учун COVID-19га қарши яратилган ягона вакцина ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Гамалея номидаги Иммунология маркази директори академик Александр Гинцбург коронавируснинг навбатдаги босқичида ҳайвонлар оммавий зарарланишни бошланиши мумкин деган эди.
Шунингдек, статистик маълумотларга кўра, уй ҳайвонлари эгалари коронавирусга чалиниш эҳтимоли юқори экани аниқланган. Мутахассислар хулосасига кўра, уй ҳайвонлари ўзи зарарданмаса-да, вирус ташувчиси бўлиши мумкин.