Ўзбекистон масжидларида Рамазон ойи ва таровиҳ намозларига тайёргарлик бошланди

Коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги масжидларда Рамазон ойи ва таровиҳ намозларига тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар қилди.
Таъкидланишича, масжидларда таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрель, шанба куни “Озодалик куни” ўтказилади.
Коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади.
Қирғизистонда Рамазон ойи бошланишининг тахминий санаси айтилди
Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.
Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади. Техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.