ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон коронарирусга қарши ўз вакцинасини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев маълум қилди.
Бугунги кунда олимларимиз томонидан биринчи COVID-19 га қарши вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилган.
Вазирнинг сўзларига кўра, яқин кунларда уни ҳайвонларда клиник олди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилган.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаган.