Қозоғистон “қизил” ҳудудга кирди

Қайд этиш жоизки, куни кеча Олмаота ва Нур-Султонда карантин кучайтирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Қозоғистон COVID-19 тарқалиши бўйича “қизил” ҳудудга киритилди. Мамлакат ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасида бундай маълумотлар келтирилган, дея ёзади Sputnik Қозоғистон нашри.
2021 йил 30 март ҳолатига кўра, Нур-Султон, Олмаота шаҳарлари, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари “қизил” ҳудудда.
“Сариқ ҳудудда”: Ақтўбе, Олмаота ва Қарағанди вилоятлари.
“Яшил” ҳудудда: қолган барча минтақалар.
Қайд этиш жоизки, куни кеча Олмаота ва Нур-Султонда карантин кучайтирилди. Бу шаҳарларда кунига янги 300 та касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Мутахассислар коронавируснинг юқори тарқалиш суръатини мамлакатда коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлганлиги билан боғлашмоқда. Қолаверса, мамлакатда коронавирус янги олмаотача штамми пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда.
Қозоғистон бош вазири "Спутник V" билан эмланганларнинг аҳволи ҳақида ахборот берди
29 март куни Қозоғистонда 1445 кишида коронавирус аниқланган. Жами касалланганлар сони 243 318 нафарга етган. Бир суткада 17 киши вафот этган. Ковид қурбонлари сони 3 029 ташкил этмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсатгич.