ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Абдулазиз Камилов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Йиғилиш 2021 йил 1-2 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ҳамда Ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.
Амалдаги ҳамкорлик дастурлари ҳамда МДҲ Давлатлар раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритиладиган янги ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинади.