Ҳолмуҳаммедов: Россия ҳарбий соҳада Ўзбекистоннинг асосий иттифоқдошидир

Ўзбекистон Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи Шуҳрат Холмуҳаммедов ва унинг россиялик ҳамкасби Валерий Герасимов Москвада музокаралар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи Шуҳрат Холмуҳаммедов Россия ҳарбий соҳада Ўзбекистоннинг асосий иттифоқдоши эканини маълум қилди.
“Россия ҳарбий соҳада бизнинг энг муҳим ва асосий ҳамкоримиздир”, - деди Холмуҳаммедов Москвада бўлиб ўтган россиялик ҳамкасби Валерий Герасимов билан музокараларда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У штаблар мунтазам ўтказаётган музокаралар ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилиш, ўзаро ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини белгилашга имкон беришини таъкидлади.
“Ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигимиз минтақа барқарорлигини таъминлашнинг асосий омилидир. Биз уни кейин ҳам ривожлантириш ниятидамиз”, - деди Валерий Герасимов.
Герасимов Россия Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонни Россиянинг Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкори сифатида билишини қайд этган.