Фигурали учиш бўйича Россия юлдузлари Тошкентда шоу дастурда иштирок этади

Тошкентда "Муз устида чемпионлар" шоу ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россиялик фигурали учиш бўйича мураббий Этери Тутберидзе 25 апрел куни Тошкентда "Муз устида чемпионлар" шоусини намойиш этади. Шоу Humo Arenaда бўлиб ўтади.
Бундай миқёсдаги муз шоуси Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилади.
Афиша шоу "Чемпионы на льду"
Тутберидзенинг юлдузли шогирдлари, Россия терма жамоасининг амалдаги фигурали учиш бўйича спортчилари чиқиш қилишида.
Иштирокчилар орасида - Олимпия чемпиони, жаҳон ва Европа чемпиони Алина Загитова, икки карра Олимпия кумуш медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Евгения Медведева, 2021 йилги жаҳон чемпиони Анна Шербакова, Камила Валиева - ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, Жаҳон кубоги кумуш медали соҳиби Элизабета Турсинбаева, Европа чемпионати кумуш медали совриндори Алена Косторная, Европа чемпионати кумуш медали совриндори Морис Квителашвили.