ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. COVID-19га қарши инглиз-швед компаниясининг маҳсулоти бўлган AstraZeneca вакцинаси 25 март куни ўз номини ўзгартирди. Препарат Vaxzevria номини олди, деб хабар қилинган Европа доривор воситалар бўйича агентлиги сайтида.
Швеция тиббий маҳсулотлар агентлиги порталида таъкидланишича, бу ўз ортидан бошқа ўзгаришларни олиб келмайди, аммо вакциналаш бўйича мутахассислар ном ўзгарганини билишлари лозим, негаки маҳсулот ҳақидаги маълумот, унинг маркировкаси ва қутиси бошқача кўринишга эга бўлиши мумкин.
Препаратнинг номи вакцинани олган одамларда хавфли асоратлар юзага келгани ҳақидаги хабарлар фонида юз берди.
Австрияда ушбу вакцина билан эсланган одамда кўпсонли тромбоз ҳолатлари диагностика қилинди ва у препарат олганининг ўнинчи кунида вафот этган. Яна бир бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси билан касалхонага ётқизилди.
Сал кейин шунга ўхшаш хабарлар бошқа европа мамлакатларидан ҳам келиб туша бошлаган.
ЕИнинг айрим давлатлари эҳтиёткорлик чоралари сифатида ушбу препаратдан фойдаланишни вақтинча тўхтатишга қарор қилишди.
унё бўйича тарқалган хабарларга қарамай, вакцина ишлаб чиқарувчилари унинг хавфсизлиги ва самарадорлилиги ҳақида хабар беришган. Унинг афзалликлари ва аҳолини ҳимоялаши препарат билан боғлиқ эҳтимолий хатарлардан анча устун, деб таъкидлашган улар. Бундан ташқари, олимлар препаратнинг салбий таъсирларини ўрганишни давом этишмоқда, тромбоз ҳолатлари ҳақида маълумотларни эса вакцина ҳақидаги умумий маълумотларга киритишади.