Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик қидирилмоқда - фото

Туркияда бедарак йўқолган 29 ёшли Фатхулло Химматов қидирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси, 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Химматов Фатхулло Урин ўғли қидирилмоқда.
2016 йилда Туркия Республикасига ишлаш мақсадида келган ва шу кунга қадар Истанбул шаҳри Фотих туманида жойлашган Капалли Чорсу бозоридаги дўконларда сотувчи бўлиб ишлаган Химматов Фатхулло охирги мартда 2021 йил 3 март куни уйидагилари билан гаплашган.
Разыскивается Химматов Фатхулло Урин угли
“У ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбулдаги Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига +90 (212) 323-20-37 рақами орқали зудлик билан хабар беришлари сўралади”.