Тез-тез учрашамиз: Мирзиёевнинг матбуот котиби ОАВ билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун биринчи брифингини ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари, президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари билан янгича форматда ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Асадов бугун журналистлар учун биринчи брифингини ўтказди.
Брифингда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этадиган бўлажак халқаро тадбирлар — Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Туркий кенгашнинг норасмий саммити ҳақида маълумот берилди.
Венгрия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи: музокаралардан кутилаётган натижалар
Асадов ўз чиқиши давомида журналистлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори эканлигини маълум қилди.
"Тез-тез учрашамиз. Учрашувларимиз видео-анжуманлар шаклида ҳам бўлади. Сизлар билан сермаҳсул ҳамкорликни йўлга қўйишдан умидворман", - дея қайд этди президент матбуот котиби.
Шерзод Aсадов 24 март куни президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланган эди.
Бунга қадар Шерзод Асадов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Олдинроқ у мамлакатнинг Австриядаги элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакил бўлиб ишлаган.