Россияда “Спутник Лайт” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник Лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник Лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказди.
"Спутник Лайт" - Гамалея маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инфестициялар фонди билан ҳамкорликда яратилган. Яхши ўрганилган инсон аденовирусли векторлари платформасида яратилган "Спутник" вакциналари линейкасига киради.
Асосий афзаллик - самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги. Одам аденовирусига асосланган препаратлар 50 йилдан ортиқ вақт давомида кенг қўлланилиб келинмоқда.
Александр Гинцбургнинг қайд этишича, давлатларда "Спутник Лайт"дан фойдаланиш касалланиш пик даражасини туширишга ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига тушадиган юкни енгиллатишга имкон яратади.
Коронавирус инфекциясидан фориғ бўлган кишиларни, уларнинг иммунитетини кўтариш мақсадида “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш мумкин.
"Спутник Лайт" билан эмланганидан кейин иммунитет уч-тўрт ой давомида сақланиб қолади ва унинг самарадорлиги тахминан 85% ни ташкил қилади. "Спутник Лайт" вакцинаси аслида аҳолини тезкор эмлаш учун яратилган.