Самарқанд йўлида ташлаб кетилган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Самарқандда топилган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Самарқандда топилган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
“1 ёшда деб тахмин қилинаётган шер боласининг аҳволи яхши бўлиб, боғ ходимлари томонидан парвариш қилинмоқда”, - деб хабар қилди Экология қўмитаси.
Эслатиб ўтамиз, шер боласи Қашқадарёдан Андижонга кетаётган автомобилни текширувдан ўтказиш пайтида топилганди.
Ҳайдовчи инспекторларнинг ҳеч қайси саволларига аниқ жавоб бера олмади: жонивор қаерга ва нима учун олиб борилаётгани номаълум аниқ эмас.
Сўроқдан сўнг, у гўё ҳужжатларни олиб келаман деб, қочиб кетди. Бироқ, у шер боласини йўлда қолдириб, қайтиб келмади.
Гумонланувчи ушланган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.