Россияда мигрантлар учун “Госуслуги” муқобили яратилади

Янги тизим меҳнат мигрантларига давлат хизматларини электрон тарзда олиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россияда чет эллик фуқароларнинг қайд этишнинг ягона ахборот платформасини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълум қилди.
Янги тизим меҳнат мигрантларига давлат хизматларини электрон тарзда олиш имконини беради.
Ягона платформа чет эллик фуқаронинг ҳуқуқий мақоми, унинг биометрик маълумотлари, яшаш ва иш жойи тўғрисидаги ахборотларни маълумотларни ўз ичига олиши кўзда тутилмоқда.
Рақамли профил чет элликларга иш берувчилар билан меҳнат шартномасини тузиш, ўқишини тасдиқлаш, солиқ тўлаш ва бошқа тўловларни амалга оширишга имкон беради. Шунингдек, тизимдан хорижликларни Россиядан чиқиб кетиши зарурлиги ҳақида хабардор қилиш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Ягона ахборот тизимини яратиш 2020-2022 йилларда давлат миграция сиёсатини концепциясини амалга оширишга доир тадбирлар режасига киритилган. Тизимнинг ишга тушиш муддатига аниқлик киритилмаган.