Россиянинг Новосибирск вилоятида меҳнат мигрантларига Россия ҳудудига кириш учун сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, мазкур гуруҳ пандемия сабабли жорий этилган мавжуд чекловлар шароитида чет эл фуқароларини мамлакат ҳудудига олиб кириш учун асос сифатида фойдаланиш мақсадида сохта тиббий ҳужжатларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гуруҳни қўлга олиш давомида 1000 дан ортиқ ПЗР маълумотномаси бланклари, 400 дан ортиқ тўлдирилган чақирув-маълумотномалари, 3 млн рублдан ортиқ миқдордаги Россия рубли ва чет эл валютаси, шунингдек, сохта ҳужжатларни сотиб олмоқчи бўлган чет эллик мижозлар базаси далилий ашё сифатида мусодара қилинган.