ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Камилов у ерда “Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференциясида иштирок этади.
Форумда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам бериш мақсадида хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинади.
Шунингдек, иштирокчи мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.