Венгрия бош вазири Ўзбекистонга келади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади ва Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. 30 март куни Ўзбекистонга Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Венгрия ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ташриф давомида Виктор Орбан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Маълумотга кўра, музокаралар давомида иккитомонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқирозга қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.
Венгрия Ўзбекистоннинг атомга оид лойиҳаларида фаол иштирок этмоқчи
Шунингдек, қайд этилишича, венгриялик бизнес вакиллари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкорлари билан иқтисодий ва савдо имкониятлари бўйича музокаралар олиб боради.
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 15 октябрь куни Туркий кенгашнинг Бокудаги саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбанни қабул қилган эди.