Тожикистонда хавфли полиомиелит авж олиши сабаблари очиқланди

Тожикистон ССВ мамлакатда полиомиелит авж олиш сабабларини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг санитария-эпидемиологик хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Наврўз Жафаров мамлакатда полиомиелит авж олиш сабабларини санаб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, касаллик авж олиши ўз вақтида ўтказилмаган эмлаш ишлари ёки унинг йўқлиги сабаб бўлган. Жафаров вирус кўпроқ эмланмаган болаларда учраётганини қайд этган.
“Ўз вақтида эмланмаган болалар полиомиелит нишони ва мамлакат бўйлаб хавфли касаллик ташувчилари бўлишди”, - деган Жафаров.
ССВ вакили бугунги кунда Тожикистонда шунга ўхшаш юқумли касалликлар авж олишига қарши курашиш стратегияси борлигини айтган.
Ўзбекистонда полиомиелит назорати ва профилактикаси кучайтирилди – СЭО хизмати
Мамлакатда полиомиелитни бартафаф этишга қаратилган зарурий тадбирлар ўтказилмоқда. Вазиятни маҳаллий поликлиникаларда шифокорлар назорат қилмоқда ва улар беморларни уйда мониторинг қилмоқда.
Тожикистонда эпидемия муносабати зудлик билан билан болаларни полиомиелитга қарши қўшимча эмлаш ишлари бошланган. Ҳозирда 500 мингдан зиёд болалар юқумли касалликка қарши эмланган.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалаётгани ҳақида баёнот берган эди. 18 март ҳолатига кўра, у ерда асаб системасини фалаж қиладиган хасталикни юзага келтирувчи поливирус (сПВВП2) билан 4 нафар бола зарарлангани аниқланган. Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати полиомиет назорати ва унинг олдини олиш кучайтирилганини маълум қилди.
Республикада 1994 йилдан полиомиелитга қарши оммавий эмлаш кунлари ва 8 та чегарадош вилоятларда тозалаш усулида полиомиелитга қарши эмлаш кунлари ўтказиб келинади.
Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён Ўзбекистонда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилган ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан ҳоли бўлган ҳудуд” дея тан олинган.