ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин кўплаб жаҳон сиёсатчилари сингари нега коронавирусга қарши омма олдида ва камера қаршисида эмланмаганини тушунтирди.
“Биз сиз билан бировга кўр-кўрона тақдид қилишимиз керакми? Кимдир қаерда қандай қилаётганидек қилишимиз шартми? Йўқ бўлса керак”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.
Россия раҳбари эмлаш ҳатто камералар қаршисида ўтган тақдирда, шрипц ичида аслида ҳар қандай нарса бўлиши мумкинлигини қайд этди.
“Агар кимдир бундай даражада бирор бир нарсани сохталаштирмоқчи, бирор киши алдамоқчи бўлса, буни қилиш қийин эмаску ахир. Бу уколни кўрсатиш, аслида эса бошқа нарсани олиши мумкин, билмадим, исталган нарсани – кефир, бирор бор апелсин шарбати. <...> Ҳазиллашяпман, албатта, шунчаки витаминлар. Фикримча, бу жиддий эмас”, - дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, Россия етакчиси 23 март куни коронавирусга қарши эмланган эди. У вакцинанинг биринчи дозасини олган, иккинчиси уч ҳафтадан сўнг киритилади.
Путин айнан қайси вакцина билан эмлангани маълум қилинмаган. Россия эса ўзининг бир эмас учта вакцинаси эга. Путин “Спутник V”, ёки “ЭпиВакКорона”, ёки “КовиВак” билан эмланган. У Россиянинг ҳар учала вакцинаси самарали, ишончли ва хавфсизлигини таъкидлаган.