Ўзбекистонда Kia автомобилларини сотиш бошланди

Ўтган йил ноябрда KIA Motors Rus ва Roodell group МЧЖ KIA икки моделини – Seltos ва K5 бизнес-седан йиғиш бошлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкентда Жиззах вилоятидаги ADM-Jizzakh заводида ишлаб чиқарилган биринчи Kia автомобили сотилди.
В Республике Узбекистан начались продажи автомобилей Kia
Ўтган йил ноябрда KIA Motors Rus ва Roodell group МЧЖ томонидан KIA икки моделини – Seltos ва K5 бизнес-седан автомобилларини йиғиш бошланди.
“Биз МДҲ бозорида катта салоҳиятни кўрмоқдамиз ва ушбу минтақада Kia автомобилларига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Жиззак ЭИЗ ҳудудида заводда ишлаб чиқариш линиясини яратишда иштирок этиш Kia Motors Russia & CIS компаниясининг бренднинг минтақавий штаб-квартираси сифатида биринчи йирик лойиҳаларидан бири бўлди”
Александр Мигаль
Kia Motors Russia & CIS бошқарув директори
Ўтган йил сентябрда Kia автомобиллари нархлари маълум қилинганди. Seltos кроссовери учта комплектацияда:
Luxe — 229 900 000 сўмдан;
Style — 252 900 000 сўмдан;
Prestige — 279 900 000 сўмдан.
K5 седани эса бешта комплектацияда:
Comfort — 249 900 000 сўмдан;
Luxe — 269 900 000 сўмдан;
Prestige — 293 900 000 сўмдан;
Style — 343 900 000 сўмдан;
GT Line — 369 900 000 сўмдан.