Ўзбекистон мактабларида IV чорак қачондан бошланади - ХТВ жавоби

ХТВ шунингдек Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини эслатиб ўтган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.
2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди.
ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади
"Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади", - дейилади хабарда.
ХТВ шунингдек Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтган.